Унион Берлин сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлди

Унион Берлин сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлди
Унион Берлин жамоаси шанба куни ўз уйида бўлиб ўтган Бундеслига ўйинида мухлисларини хафа қилди. Ҳайденҳайм билан ўйинда "Унион" биринчи бўлиб ҳисобни очди – танаффусга оз қолганда голни Рани Хедира урди.

90-дақиқага қадар таблодаги 1:0 ҳисоби ўзгармади, бироқ сўнгги дақиқаларда меҳмонлар ўйинни ўзгартиришга муваффақ бўлишди. Стефан Шиммер ва Ян Шёппнернинг голлари Ҳайденҳаймга 2:1 ҳисобида ғалаба келтирди.

Ушбу натижа Ҳайденҳаймни Бундеслига турнир жадвалидаги сўнгги поғонадан 15-ўринга кўтарди ва улар ҳисобида 8 очко мавжуд. Унион Берлин эса 15 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар