Бавария ёшлар жамоасида кутилмаган тайинлов

1 дақиқа ўқиш167
Бавария ёшлар жамоасида кутилмаган тайинлов

Скй хабарига кўра, Бабак Кейҳанфар Бавария ёшлар жамоасининг янги бош мураббийи Данте учун ёрдамчи бўлади. 41 ёшли мутахассис ёрдамчи мураббий сифатида катта тажрибага эга бўлиб, у бунгача Майнтс 05 ва Унион Берлин клубларида фаолият юритган. У Бавария билан 2028-йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаш арафасида турибди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Кейҳанфар ўз мураббийлик фаолиятини футболчилик давридаёқ бошлаган. У аввалроқ Ред Булл Залцбургнинг захира жамоаси бўлган ФК Лиеферинг, шунингдек, Бо Свенссон қўл остида Майнтс ва Унион Берлин клубларида ишлаган. Тажрибали мураббий ҳатто Юрген Клопп билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилган.

Бразилиялик Данте ёзда Бавариянинг У23 жамоасини қабул қилиб олади ва шу тариқа мураббийлик фаолиятини бошлайди. 42 ёшли ҳимоячи ҳозирда Лига 1 вакили ОГК Нисе сафида ўйнашда давом этмоқда. Данте 2012-2015-йиллар оралиғида Бавария таркибида 133 та ўйин ўтказиб, Бундеслигада уч марта, ДФБ-Покал мусобақасида уч марта ва Чемпионлар лигасида бир марта ғолиб чиққан.

Данте бу лавозимда 2020-йилдан буён жамоани бошқариб келган Холгер Зайтснинг ўрнини эгаллайди. Зайтс жамоани 2018/19-йилги мавсумда Регионаллига чемпиони қилган эди. Эндиликда у клуб тизимида бошқа лавозимда фаолиятини давом эттиради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?