
Миланнинг "Интер" жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Италия А Сериясининг тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда. Якшанба куни "нерадзурри" сардори 13-тур доирасида "Пиза"га қарши ўйинда дубль қайд этиб, жамоасига 2:0 ҳисобида ғалаба келтирди.
Ҳозирги вақтда 28 яшли форвард А Серия тўпурарлар жадвалида олти гол билан етакчилик қилмоқда. Унинг ортидан "Милан" футболчилари Кристиан Пулишич ва Рафаэл Леау, "Комо"дан Николас Пас, "Болонья"дан Риккардо Орсолини ҳамда жамоадоши Ҳакан Чалҳаноғлу бормоқда.
"Интер" эса А Серия турнир жадвалида 27 очко билан учинчи ўринда жойлашган. Биринчи ўриндаги "Милан"дан бор-йўғи битта очко орқада қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.