
"Фрайбург" ва "Майнц" Германия чемпионатининг 12-туридаги сўнгги баҳсда майдонга тушишди. Мезбон жамоа рақибини енгил ҳисобда мағлуб этди – 4:0.
Голларни Кюблер, Грифо, Манзамби ва Остерхаге киритишди. Ўйин биринчи бўлимдаёқ мезбонлар фойдасига ҳал бўлиб бошлади: ҳисоб 2:0 бўлгач, меҳмонлар бир ўйинчидан айрилиб, сон жиҳатдан камчиликда қолди.
Шу пайтдан бошлаб ўйиннинг интригаси йўқолди. Мазкур ғалаба орқали "Фрайбург" Бундеслиганинг турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди.
"Майнц" жамоаси эса 6 очко билан турнир жадвалининг қуйи поғонасида, яъни охирги ўринда қолмоқда. Ўйиннинг муҳим воқеалари: "Фрайбург" 4:0 "Майнц" (1:0) 12' – Лукас Кюблер 26' – Винченцо Грифо 50' – Йохан Манзамби 90' – Патрик Остерхаге
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.