date

Франческо Эспозито: Голлар яхши, лекин очколар муҳимроқ


Италия чемпионатининг 13-турида "Интер" сафарда "Пиза" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ҳар икки голни Лаутаро Мартинес киритди, улардан бирига эса Франческо Эспозито ассистентлик қилди.

Ўйиндан сўнг "Интер" футболчиси ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, ўзи ҳам келажакда гол уришни бошлашига ишонч билдирди. "Голли узатма?

Мен ҳар доим жамоадошларимга ёрдам беришга интиламан, аммо уч очко, албатта, ўз-ўзидан муҳимроқдир. Ҳужумчилар учун голлар зарур, лекин агар клуб биринчи ўринда бўлса, голлар ўз-ўзидан келади", - деди Эспозито fcinter1908.it нашрига.

Кейинги турда "Интер" Италия чемпионати доирасида "Комо" жамоасини ўз майдонида қабул қилади. Ушбу учрашув 6-декабр куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Франческо Эспозито: Голлар яхши, лекин очколар муҳимроқ