
ПСЖ жамоаси шанба куни Монакого 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу мағлубиятдан сўнг Марсель жамоаси Лига 1 пешқадамлигини қўлга киритиш имкониятига эга эди, аммо улар Тулузага қарши ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, ушбу имкониятни қўлдан бой беришди.
Якшанба куни эса Ланс жамоаси биринчи ўринни эгаллаш учун ажойиб имкониятга эга бўлди. Марселдан фарқли ўлароқ, Ланс ўз имкониятидан самарали фойдаланди.
Улар сафарда Анжени 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Ушбу ғалабага Флориан Товеннинг дубль голлари сабаб бўлди.
Мазкур ғалаба Ланс жамоаси учун Франция чемпионатидаги кетма-кет тўртинчи муваффақият бўлди. Эндиликда Ланс Лига 1 мусобақасининг янги етакчисига айланди.
ПСЖ бир очко орқада қолаётган бўлса, Марсель эса икки очколик фарқ билан учинчи ўринда бормоқда. Бу мавсумда чемпионлик учун курашда қизиқарли воқеалар бўлиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.