date

Реал Мадрид Хаби Алонсони истеъфога чиқариши мумкин


Реал Мадрид клуби Ла Лигада навбатдаги ғалабасиз ўтган ўйиндан сўнг бош мураббий Хаби Алонсонинг истеъфоси масаласини кўриб чиқмоқда. Жамоа "Жирона"га қарши ўйинда 1:1 ҳисобига дуранг қайд этди ва чемпионат жадвалида биринчи ўринни "Барселона"га бой берди.

Пеп Алвареснинг хабарга кўра, клуб президенти Флорентино Перес фақат битта номзодни кўзда тутган – бу Зинедин Зидан. Шунга қарамай, бу маълумотни ҳозирча расмий манбалар тасдиқламаган.

Хаби Алонсо жорий йил ёзида Карло Анчелоттининг ўрнини эгаллаган эди. Реал Мадриднинг навбатдаги ўйини 3-декабр куни "Атлетик Бильбао"га қарши сафарда ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал Мадрид Хаби Алонсони истеъфога чиқариши мумкин