
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси Хорхе Валдано жамоанинг ҳозирги мавсумда Килиан Мбаппега ҳаддан ташқари боғлиқ эканлигини таъкидлади. 26 ёшли ҳужумчи Ла Лига доирасидаги якшанба кунги "Жирона"га қарши ўйинда (1:1) ягона голни пенальтидан киритди ва шу тариқа, Испания чемпионати тўпурарлари пойгасида етакчилигини мустаҳкамлади.
"Реал" жамоаси ўзига савол бериши керак: "Мбаппесиз жамоа ҳозир қаерда бўларди?" – дея Валданонинг сўзларини келтиради Madrid Universal. Килиан Мбаппе Хаби Алонсонинг бош мураббийлиги остидаги жамоада жорий мавсумда 19 ўйинда 23 та гол уриб, 3 та голли узатма амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.