date

“Ювентус” ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди

“Ювентус” ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди
“Ювентус” жамоаси ҳужумчиси Душан Влахович келгуси ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди. Сербиялик футболчи яқинда “Кальяри”га қарши ўйинда жароҳат олган ва шу сабабли биринчи бўлимдаёқ ўйин майдонини тарк этган эди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, 25 ёшли футболчи 2025 йил охиригача сафга қайтишга улгурмайди. Унинг тахминан икки ой давомида ўйнамаслиги ва майдонга қайтиши кейинги йил бошига режалаштирилган.

Душан Влахович жорий мавсумда “Ювентус” таркибидаги 17 учрашувда 6 та гол уриб, 2 та голли узатма амалга оширган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси келаётган ёзда якунига етади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » “Ювентус” ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди