
“Барселона” ярим ҳимоячиси Ламин Ямал ҳаётдаги қийин кунларни қандай енгиб ўтиши ҳақида ўз фикрларини билдирди. 18 ёшли футболчининг сўзларига кўра, доимий босим ва эътибордан чиқишига ижобий фикрлаши ва кучли характери сабаб бўлади.
“Баъзан ҳаёт сени кутилмаган вазиятларга дучор қилади ва бу ҳолатларда кучли таянч керак бўлади. Менга характерим ёрдам беради: ҳар доим ижобий фикрлайман, ҳатто барча нарса ёмон туйилган пайтларда ҳам.
Ҳеч қачон тушкунлик ёки қайғу билан ухламайман. Ҳар доим шундай ўйлайман: эртага янги кун, машғулотларга бораман, ўзимни кўрсата оламан ва дам олиш кунлари яхши ўйин ўтказаман”, – деди Ямал “The Touchline”га берган интервьюсида.
Шанба куни Ламин Ямал “Барселона”нинг “Алавес”га қарши ўйинида (3:1) гол уриб, битта ассист амалга оширди ва жамоасига ғалаба келтиришга ёрдам берди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.