
Барселона футболчиси Ламин Ямал индивидуал натижалар ва статистикага унчалик эътибор бермайди. 18 яшли қанот ҳужумчиси ўйиндан завқ олишни афзал кўришини таъкидлади.
"Мен рекордларни янгилаш, миллионта гол уриш ёки фаолиятим давомида миллионта ўйин ўтказишни орзу қилувчи футболчилардан эмасман. Мен ўйиндан завқ олишни истайман — умид қиламанки, замонавий болалар менинг намунамга эргашишни хоҳлашади", — деди ёш испан футболчиси интервьюсида.
Ламин Ямал "Барселона" сафида барча мусобақаларда 120 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол ва 43 та голли узатма амалга оширган. Испания миллий терма жамоаси сафида эса 23 ўйинда қатнашиб, 6 та гол ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.