date

Ливерпуль Камавингани сотиб олишга тайёр


Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга фаолиятини "Ливерпул"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда CaughtOffside нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Ливерпул" 23 ёшли француз футболчиси учун "Реал"га қарийб 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Камавинга жорий мавсумда фақат тўрт марта асосий таркибда майдонга тушган.

Ҳозирги мавсумда футболчи барча мусобақалар доирасида жами 14 учрашувда қатнашиб, битта гол урган ва бир марта голли узатма амалга оширган. Камавинганинг "Реал" билан тузган шартномаси 2029 йилгача амал қилади.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳолаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ливерпуль Камавингани сотиб олишга тайёр