date

Асенсио: Футболдан завқ олишни хоҳладим

Асенсио: Футболдан завқ олишни хоҳладим
Испаниялик ярим ҳимоячи Марко Асенсио "ПСЖ"дан "Фенербахче"га ўтиши ҳақида фикр билдирди. 7,5 миллион евро эвазига амалга оширилган ушбу трансфер 2025 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган.

"Мавсум яхши бошланди, лекин жароҳат туфайли икки ой майдонга туша олмадим. Шунга қарамай, биз ҳаммасини муваффақиятли якунладик.

Кейинги мавсум ҳам яхши бошлангади, аммо бир зумда бош мураббийнинг ишончини йўқотдим. Мен футболдан завқ олишни хоҳлаганман, шунинг учун янги имкониятларни излашга киришдим", - дейди футболчи Marca нашрига берган интервьюсида.

"Менга маълум бўлганидек, аниқ бир нарса содир бўлмади. Балки бу саволга Луис Энрике жавоб бера олар.

Уни яхши биламан. Шунга ўхшаш ҳолатлар бошқа футболчилар ва ходимлар билан ҳам содир бўлган.

Мен ҳеч кимга нисбатан гина сақламайман. Бу профессионал футболда бўлиб турадиган ҳолат – холос." Жорий мавсумда футболчи клуб даражасида 14 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

1 декабрь куни кечқурун унинг жамоаси турнир етакчиси "Галатасарой"га қарши баҳс олиб боради. Жамоалар ўртасида атиги 1 очко фарқ мавжуд.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Асенсио: Футболдан завқ олишни хоҳладим