
Туркия чемпионати 14-турининг марказий ўйини қишнинг илк оқшомида бўлиб ўтди. Унда "Фенербахче" ва "Галатасарой" ўзаро куч синашди.
Ўйин ҳисобини 27-дақиқада Лерой Санe очди. У тўп билан юқори техник маҳоратини намойиш этиб, бир нечта алдов ҳаракатларидан сўнг жарима майдончаси яқинидан зарба берди ва тўп ҳимоячидан рикошет қилиб, дарвозанинг бурчагига кириб кетди.
Биринчи бўлимнинг сўнгида "Галатасарой" дарвозасига тўп киритилди, бироқ Эдсоннинг голи қўл билан ўйнагани сабабли бекор қилинди. Иккинчи бўлимда "Фенербахче" ташаббусни ўз қўлига олди ва ўйинни ўзгартириш учун кўплаб имкониятлар яратди.
Бу ҳаракатлар ўз самарасини берди, аммо иккинчи таймга қўшиб берилган вақтнинг охирида. Жон Дуран чап қанотдан узатилган тўпни бош билан дарвозанинг ўнг бурчагига аниқ йўллади.
Натижада ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Истанбул дербиси дуранг билан тугади.
"Галатасарой" 33 очко билан биринчи ўринда қолмоқда, "Фенербахче" эса 32 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.