
“Барселона” спорт директори Деку жамоа таркибини кучайтириш масаласида ўз фикрларини билдирди. “Спорт директори аввало ўз жамоасидаги таркибни баҳолаши керак, шундан кейингина трансфер бозорига чиқиши зарур.
Лекин агар сизда Ламин Ямал, Пау Кубарси, Гави, Алехандро Бальде ёки Марк Касадо каби футболчилар бўлса, трансфер бозорида фаолият юритиш шарт эмас. Янги футболчилар харид қилишимизга ҳожат йўқ”, — деди Деку Times Sport нашрига берган интервьюсида.
Ла Лиганинг 14-туридан кейин “Барселона” 34 очко жамғариб, мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда. Эртага, 2-декабр куни, “кўк-анорранглилар” ўз майдонида “Атлетико Мадрид” жамоасини қабул қилади.
Учрашув Москва вақти билан 23:00 да бошланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.