
Испания чемпионати доирасидаги "Хетафе" ва "Эльче" жамоалари ўртасидаги ўйинда ноодатий ҳолат юз берди. Мезбонлар ҳисобда олдинда борар экан, вақтни чўзишга уриниб, тўпни ўйинга қайтаришни кечиктирарди.
Айниқса, "Хетафе" бош мураббийи Хосе Бордаласнинг ёрдамчиларидан бири бу борада ҳаддан зиёд фаол эди. 90-дақиқада эса бош ҳакам сабр косаси тўлиб, қизил карточка кўрсатди.
Аммо бу карточка футболчига ёки Бордаласнинг ўзини эмас, балки унинг ёрдамчисига берилди. Қизиғи шундаки, ўша ёрдамчи – собиқ ҳакам Энрике Мехуто Гонсалес бўлиб, у бир вақтлар 2004/2005-йилги Чемпионлар лигаси финалини бошқарган эди.
Ўша машҳур финалда "Ливерпуль" 0:3 ҳисобидан қайтиб, "Милан"ни мағлуб этган эди. Шу тариқа, ҳакам собиқ ҳакамни майдондан четлаштирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.