date

Асенсио: Луис Энрикага гина йўқ


Испаниялик ярим ҳимоячи Марко Асенсио учун «ПСЖ»да ишлар ўхшамади ва у ёзги трансфер ойнасида Туркиянинг «Фенербахче» клубига ўтишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, Асенсио собиқ жамоасига, хусусан, испаниялик мураббий Луис Энрикага нисбатан гина сақламайди.

"Мен буни шахсий масалага айлантиришни истамайман. Бу каби ҳолатлар Луис Энрике бошқарган бошқа футболчиларда ҳам кузатилган.

Бу унинг ўзига хос услуби ва шу билан ҳаммаси аён. Мен унинг устидан гина қилмайман.

Бу профессионал футболнинг бир қисми", – деди Асенсио "derbyderbyderby.it" нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Асенсио илгари Мадриднинг "Реал" жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Асенсио: Луис Энрикага гина йўқ