
Италиянинг "Милан" клуби ва миллий жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Деметрио Альбертини жамоанинг ҳозирги энг муҳим футболчиларини номлади. Унинг фикрича, бу футболчилар франциялик дарвозабон Майк Меньянг ва ёзги трансфер ойнасида клубга келиб қўшилган ярим ҳимоячи Лука Модричдир.
"Меньянг ва Модрич - "Милан"нинг икки асосий устуни. Модричнинг қанча ва қандай югуришини кўриб ҳайратга тушаман.
У Испания чемпионатидан Италия лигасига жуда тез мослашди", - деди Альбертини "Пианета Милан" сайтига берган интервьюсида. Ҳозирда "Милан" Италия чемпионати турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.