
Испания чемпионатининг 15-тур марказий учрашувида Каталониянинг "Барселона" клуби ўз майдонида Мадриднинг "Атлетико" жамоасини қабул қилади. Ушбу қарама-қаршилик бўйича фикрлари билан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси Александр Мостовой ўртоқлашди.
"Голлар бўлиши аниқ, чунки ҳар икки жамоа орқага қараб ўйнамайди. Натича борасида эса менимча, учрашув дуранг билан якунланади", - деди мутахассис "Ставка ТВ"га берган интервьюсида.
"Барселона" бугун, 2-декабр куни "Камп Ноу" стадионида "матрасчилар"ни қабул қилади. Учрашув Москва вақти билан соат 23:00да бошланади.
Мазкур баҳс олдидан "кўк-анорранглилар" Ла Лига турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди, "Атлетико" эса тўртинчи ўринда жойлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.