Артета Троссарнинг соғлиғи ҳақида гапирди

Артета Троссарнинг соғлиғи ҳақида гапирди
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микел Артета ўз ҳужумчиси Леандро Троссарнинг соғлиғи борасида фикр билдирди. "Бу ҳам худди [Салиба каби] бир неча кунлик масала", - деди Артета "Арсенал"нинг расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Троссар ўтган ҳафта Чемпионлар лигасида "Бавария"га қарши ўйинда (3:1) жароҳат олган эди ва якшанба куни "Челси"га қарши учрашувни (1:1) ўтказиб юборди. Жорий мавсумда бельгиялик футболчининг ҳисобида "тўпчилар" сафида расмий учрашувларда 5 та гол ва 5 та голли узатма бор.

Аввалроқ, Артета ҳимоячи Вильям Салибанинг соғлиғи ҳақида ҳам фикр билдирганди. Салиба ҳам жароҳати туфайли "Челси"га қарши ўйинда қатнашмади.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар