date

Ферлан Менди яна жароҳат олди


Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Ферлан Менди яна жароҳат олиб, клубнинг тиббий хизматига мурожаат қилди. Клуб расмийлари француз футболчиси жароҳатининг тафсилотларини маълум қилган бўлса-да, унинг тикланиш муддати ҳақида аниқ маълумот бермаган.

AS нашрининг хабарига кўра, 30 ёшли Менди соғайиши учун тахминан уч ҳафта керак бўлади. Шу тариқа, Менди 2025 йил охиригача майдонга қайтмайди.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи ноябр охирида узоқ танаффусдан сўнг – апрель ойида кубок финалида олган жароҳатидан кейин – биринчи марта майдонга тушган эди. Мазкур ҳафта, чоршанба куни, "Реал" Испания чемпионати доирасида "Атлетик" меҳмони бўлади.

Ҳозирда мадридликлар Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва "Барселона" клубидан бир очко орқада қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ферлан Менди яна жароҳат олди