date

Кьеллини: Йилдиз "Ювентус"да қолади


Жоржо Кьеллини "Ювентус" ҳужумчиси Кенан Йилдизнинг келажаги борасида фикр билдирди. Маълумки, туринликлар 20 ёшли футболчи билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, шу орқали уни чет элнинг кучли клубларига ўтиш васвасасидан сақламоқчи.

Туркиялик истеъдод эгаси ҳозирча розилик бермаган бўлса-да, ҳозирда "Ювентус" раҳбариятида ишлаётган Кьеллини ушбу масалада ижобий фикрда. "Йилдизнинг ҳаракатлари бизни ҳайратда қолдирмайди.

Шу билан бирга, икки томон ҳам бир-биридан катта завқ олмоқда. Кенан муҳим ўйинчи, аммо бундай масалаларни ҳал қилиш осон эмас.

Биз ишонамизки, у "Ювентус"да кўп йиллар қолади", – дея италиялик собиқ ҳимоячининг сўзларини келтирмоқда маҳаллий матбуот. Айтишларича, Англия Премер-лигасининг гранд клублари Кенан Йилдизни ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кьеллини: Йилдиз "Ювентус"да қолади