date

Холанд АПЛда 100та гол урган 35-ўйинчи бўлди


Англия чемпионатининг ўн тўртинчи турида "Манчестер Сити" сафарда "Фулхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳар доимгидек, норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд ҳам ўз голисиз майдонни тарк этмади.

Ажабланарли томони, бу сафар у фақат битта гол уришга эришди. Бироқ, бу гол Холанд учун Англия Премьер-лигаcидаги умумий фаолияти давомида 100-гол бўлди.

У бу натижага АПЛдаги тўртинчи мавсумида етди. Норвегиялик футболчи АПЛ тарихида бу нуфузли маррани забт этган 35-ўйинчига айланди.

АПЛ тўпурарлари рўйхатида биринчи ўринни 260 та гол билан Алан Ширер эгаллайди. Узоқ вақт давомида уни Гарри Кейн таъқиб қилиб келган эди, бироқ 2023 йилда "Тоттенхэм"нинг собиқ футболчиси Бундеслигага кўчиб ўтди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Холанд АПЛда 100та гол урган 35-ўйинчи бўлди