date

Симеоне Хулиан Альвареснинг ўйинини танқид қилди


Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне "Барселона"га қарши ўйинда ҳужумчи Хулиан Альвареснинг ҳаракатларига баҳо берди. "Матрасчилар"нинг етакчи ҳужумчиси "Камп Ноу"да 1:3 ҳисобигаги мағлубиятдан қочишда жамоасига ёрдам бера олмади.

Аргентина вакили фақат бир марта дарвозага зарба йўллади ва 12 та курашнинг фақат иккитадан ғолиб чиқди. "Хулиан ҳам баъзан суст ўйнаши мумкин.

Ахир, у ҳам инсон, ҳар қандай ўйинчида муваффақиятсиз кун бўлиши мумкин", – деди Симеоне "The Touchline"га берган изоҳида. "Атлетико"нинг ягона голини 19-дақиқада Алекс Баэна киритди.

"Барселона" таркибида эса 26, 65 ва 97-дақиқаларда Рафиньо Диас, Дани Ольмо ва Ферран Торрес гол урди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Симеоне Хулиан Альвареснинг ўйинини танқид қилди