
Манчестер Сити бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумчи Эрлинг Холанд ҳақидаги саволга жавоб берди. Норвегиялик футболчи Фулҳемга қарши ўйинда (5:4) қаҳрамонлик кўрсатди ва битта гол ҳамда икки голли узатма амалга оширди.
Ушбу гол Холанднинг АПЛ доирасидаги 100-голи бўлиб, у бу натижага атиги 111 ўйинда эришиб, афсонавий Алан Ширер рекордини янгилади. "Холанд ажойиб футболчи, жуда таъсирли.
Бугун у фантастик гол урди ва жуда ажойиб ўйнади. Умид қиламанки, у бизнинг клубда фаолиятини давом эттириш ва янада кўпроқ голлар уриш истагини йўқотмайди", – деди Гвардиола BBCга берган интервьюсида.
Айни пайтда Эрлинг Холанд 15 та гол билан Премйер-лиганинг тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.