
Манчестер Сити ҳужумчиси Эрлинг Хааланд Фулхэм билан ўйинда (5:4) ўз ўйинидан тўлиқ қониқмаганини тан олди. Норвегиялик футболчининг "дачниклар" дарвозасига урган голи унинг фаолиятидаги 100-гол бўлди.
Хааланд бу натижага рекорд даражадаги 111 ўйинда эришди. Шунингдек, "шаҳарликлар" юлдузи жамоасига икки голли пас ҳам тақдим этди.
"Мен голлар уришни ёмон уддаламаётганим йўқ, лекин бугун хет-трик қайд этишим керак эди. Бир неча имкониятни қўлдан бой бердим, шунинг учун ўз устимда яна кўпроқ ишлашим керак", – дейди Хааланд City Xtra нашрига берган интервьюсида.
25 ёшли футболчи Премьер Лига 2025/26 мавсумида аллақачон 15 та гол уриб, тўпурарлик пойгаси етакчиси бўлиб турибди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.