
Барселона вингери Рафинья Диас жамоасининг Мадриднинг Атлетико клуби устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабасидан кейин интервью берди. Бразилиялик футболчи жамоасининг биринчи голини 26-дақиқада киритди.
Аммо 74-дақиқада 28 ёшли футболчини бош мураббий Ханс-Дитер Флик алмаштирди. "Жисмоний ҳолатим яхши, лекин ҳали тўлиқ оптимал даражага етганим йўқ.
Шундай юқори энергия талаб қиладиган ўйинда чарчоқни ҳис қилдим. Шу сабабли алмаштиришни сўрадим – менда куч қолмади.
Худди шундай ҳолатни Педри ҳам бошидан ўтказди", – деди Movistar билан суҳбатда ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Рафинья. 6-декабр куни Каталония гранди сафарда Бетисга қарши ўйин ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.