date

Аршавин «Барселона» ғалабасини изоҳлади


Испания чемпионати доирасидаги уй учрашувда Каталониянинг «Барселона» клуби Мадриднинг «Атлетико» жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Россия терма жамоаси ва Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби собиқ ҳужумчиси Андрей Аршавин ушбу ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйиндан олдин "Барселона" фаворит деб ҳисоблагандим. Каталонияликлар кучлироқ.

Иккинчи бўлимда улар ўз имкониятларидан унумли фойдаланди. "Барселона" чемпионатда етакчиликни давом эттирмоқда", - деди Аршавин «Матч ТВ» телеканали эфирида.

Мазкур ғалабадан сўнг «кўк-анорранглилар» 37 очко тўплаб, Испания чемпионати турнир жадвалида етакчиликни мустаҳкамладилар. Ҳанс-Дитер Флик жамоаси 2-ўриндаги Мадриднинг "Реал" клубидан тўрт очкога олдинда бормоқда.

"Қироллик клуби"нинг бир ўйини захирада қолган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аршавин «Барселона» ғалабасини изоҳлади