
Испания чемпионати доирасида ўтказилган уй учрашувида Каталонияниг "Барселона" жамоаси Мадриднинг "Атлетико" клубини 3:1 ҳисобига мағлуб этди. Ушбу натижа ҳақида Москванинг ЦСКА собиқ футболчиси Олег Корнаухов ўз фикрларини билдирди.
"Барселонага индивидуал маҳорат ёрдам берди. Гарчи Левандовски пенальти тепишда муваффақиятга эриша олмаган бўлса-да, жамоанинг ўйини юқори даражада бўлди.
Эндн эса "Реал" ва "Барселона" ўртасида жонли пойга кузатилмоқда. Бироқ "Атлетико"ни ҳам ҳисобдан чиқариб бўлмайди", - деди футбол эксперти "Матч ТВ" телеканали эфирида.
Мазкур ғалаба эвазига Каталония клуби 37 очкога эга бўлиб, Испания чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Ҳанс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа иккинчи ўриндаги "Реал"ни тўрт очкога орқада қолдирган, аммо "қироллик клуби"нинг битта заҳира ўйини бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.