
Бавариянинг қанот ҳимоячиси Саша Бое қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин. Bild нашрининг хабарига кўра, Мюнхен клуби 25 ёшли француз футболчисини камида 15 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Маълум қилинишича, Саша Боега Кристал Пэлас клуби қизиқиш билдирган, аммо инглиз жамоаси футболчини ижарага олишни афзал кўрмоқда. Саша Бое 2024 йилда Бавария сафига қўшилган.
Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширган. Бое ва Бавария ўртасидаги амалдаги шартнома 2027/28 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.
Transfermarkt мутахассислари футболчини 18 миллион еврога баҳоламоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.