date

Фабио Силва Дортмундда қолади

Фабио Силва Дортмундда қолади
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Фабио Силва охирги вақтларда турли ОАВда унинг жамоани тарк этиши ҳақида тарқалган хабарларга қарамай, катта эҳтимол билан жамоада қолади. Бу ҳақда Footboom нашри хабар берди.

Манбалаларга кўра, клуб Силва агентлари билан музокаралар ўтказган ва футболчини январ ойидаги трансфер ойнасида сотиш ниятида эмас. Аввалроқ португалиялик форвардга Италия "Рома" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Силва ўтган ёзда Англиянинг "Вулверхемптон" клубидан 22,5 миллион евро эвазига Дортмундга кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда у клуб сафида 12 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 2 голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фабио Силва Дортмундда қолади