
Футбол бўйича Германиянинг "Майнц" клуби бош мураббий Бо Хенриксен билан хайрлашганини расман эълон қилди. 50 ёшли мутахассис клубни 2024-йилдан буён бошқариб келаётган эди.
Бо Хенриксен ўтган мавсумда Бундеслиганинг энг яхши мураббийи деб топилган эди. У ўз жамоасини олтинчи ўринга олиб чиқиб, Европа мусобақаларига йўлланма олиб берган.
Аммо жорий мавсумда "Майнц"нинг натижалари жуда муваффақиятсиз кечмоқда. Ҳозирда жамоа турнир жадвалининг энг қуйи поғонасида – 18-ўринда жойлашган бўлиб, атиги 6 очко тўплаган.
12 турдан кейинги ҳолат бўйича жамоанинг 15-ўриндаги рақибдан фарқи уч очкони ташкил қилмоқда. Бо Хенриксен аввалги мураббийлик фаолиятида бир қанча Дания клубларида ишлаган, шунингдек, Швейцариянинг "Сюрих" жамоасини бошқарган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.