date

Камавинга жиддий жароҳатдан қутулди


Реал Мадрид ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга, афтидан, жиддий жароҳатдан қутулган кўринади. Бу ҳақда журналист Мигел Анхел Диас хабар бермоқда.

Камавинга Испания чемпионати доирасида Атлетикка қарши кечган ўйиннинг (3:0) иккинчи бўлимида жароҳат олди ва шу сабабли 69-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Манбаларнинг таъкидлашича, француз футболчисининг жароҳати жиддий эмасдек туюлади.

Аммо аниқ хулосалар тиббий текширувдан кейин маълум бўлади. Жорий мавсумда 23 ёшли Камавинга барча мусобақалар доирасида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Камавинга жиддий жароҳатдан қутулди