
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Премьер-лиганинг "Сандерленд"га қарши ўйини (1:1) ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Қизиллар" 67-дақиқада гол ўтказиб юборди, аммо 81-дақиқада Флориан Вирцнинг зарбаси Норди Мукиэлега тегиб, дарвозага кириб кетди ва ҳисоб тенглашди.
"Бугун биз ўз дарвозамиз олдида кам имкониятларга йўл қўйдик, лекин ўзимиз ҳам етарли ҳужумлар уюштиришга муваффақ бўлолмадик. Ўтказиб юборилган гол эпизодига омадимиз келмади.
"Сандерленд"ни мағлуб эта олмаганимиз сабаблари бор. Бу рақибга қарши бошқа жамоалар ҳам қийинчиликларга дуч келгани бежиз эмас", – деди Слот Sky Sports билан суҳбатда.
"Ливерпуль" ҳозирда Премьер-лига турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда. Амалдаги чемпионлар 14 турдан кейин 22 очко тўплашган."
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.