date

Хаби Алонсонинг "Сантьяго Бернабеу"га қайтиши

Хаби Алонсонинг "Сантьяго Бернабеу"га қайтиши
Мадриднинг "Реал" жамоаси кетма-кет олти меҳмонда ўтказилган ўйинни якунлади. Охирги ўйин "Атлетик Бильбао"га қарши бўлиб, унда мадридликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Якшанба куни "Реал" ўз майдонида "Сельта"ни қабул қилади. "Олти кетма-кет сафар ўйинидан кейин "Сантьяго Бернабеу"га қайтиш жуда ёқимли бўлади.

Бундай ҳолатлар камдан-кам учрайди, шунинг учун биз стадионимиз, мухлисларимиз ва уларнинг қўллаб-қувватлашларини соғиндик", – деди Хаби Алонсо Madrid Universal нашрига. Ла Лига турнир жадвалида "Реал" 15 турдан кейин 36 очко тўплаб, иккинчи ўринда бормоқда.

Жамоа пешқадам "Барселона"дан бор-йўғи бир очкога орқада қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсонинг "Сантьяго Бернабеу"га қайтиши