date

Мор: Конте истеъфо бериши мумкин

Мор: Конте истеъфо бериши мумкин
Москванинг "Спартак" клуби собиқ ҳимоячиси Эдуард Мор "Наполи" бош мураббийи Антонио Контенинг фаолияти ҳақида фикр билдирди. Экспертнинг таъкидлашича, мавсум давомида мураббий истеъфога чиқарилиши мумкин.

"Наполининг ўйинида аллақачон ўзгаришлар сезилмоқда. Кучлар камайиб бормоқда, ҳиссиётлар эса аввалгидек эмас.

Агар уларнинг бош мураббийи мавсум охиригача истеъфога чиқмаса, жуда ҳайрон бўламан", - дейди эксперт "Матч ТВ" телеканали эфирида. Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте ўтган йил ёзида "Наполи" бош мураббийи лавозимини эгаллаган эди.

У жамоани 2024/2025-йилги мавсумда чемпионликка олиб чиқди. Италия чемпионатининг 13-тури якунларига кўра, "Наполи" 28 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мор: Конте истеъфо бериши мумкин