date

Скудетто тақдири мартда ҳал бўлади

Скудетто тақдири мартда ҳал бўлади
Италиянинг собиқ ҳужумчиси Кристиан Вьерининг айтишича, жорий мавсумда Скудетто учун курашнинг асосий фаворитини аниқлаш ҳали эрта. Чемпионатнинг учдан бир қисми ўтса-да, турнир жадвалининг юқори қисмида жойлашган тўртта клуб орасида атиги бир очко фарқ бор.

Вьерининг фикрича, вазият фақат март ойида аниқ бўлади. "Ҳали гапиришга эрта.

Ҳамма клублар хатоларга йўл қўймоқда. "Милан" аутсайдерларга қарши очко йўқотмоқда, "Интер" эса грандлар билан ўйинларда муаммога учрамоқда.

"Рома" ва "Наполи" ҳам хатолар қилган. Аллегри айтгандек, март ойида ҳаммаси ойдинлашади — мен бунга тўлиқ қўшиламан", — деди Кристиан Вьерининг La Repubblica нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Италия амалдаги чемпиони "Наполи" ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Скудетто тақдири мартда ҳал бўлади