date

Шомуродовнинг "Башакшеҳир"га ўтиши: энг ёрқин трансферлардан бири...

Шомуродовнинг "Башакшеҳир"га ўтиши: энг ёрқин трансферлардан бири...

Туркиянинг BeIN SPORTS каналидаги "10 Numara" кўрсатувида футбол таҳлилчиси Угур Мелеке, Элдор Шомуродовнинг "Башакшеҳир" клубига ўтиши мавсумнинг энг яхши трансферларидан бири бўлганини таъкидлади. Унинг фикрича, Шомуродовнинг жамоа аъзосига айланиши жуда муҳим ва ёрқин қарор бўлди.

Мелеке, Шомуродовнинг "Касимпаша"га қарши ўйинда намойиш этган индивидуал ўйини ҳақида шундай деди: "Элдор Шомуродов мавсумнинг энг ёрқин ўйинларидан бирини ўтказди. Унинг кўрсатган ўйини жуда юқори даражада. Бу кўрсатув “Башакшеҳир”нинг ўзини юксалтиришига олиб келиши мумкин. Эҳтимол, “Башакшехир” уни тўлиқ сотиб олишини ҳам кузатамиз. Клубни табриклайман, шунингдек ёш мураббий Нури Шаҳинни алоҳида табрикламоқчиман. Шомуродовнинг “Башакшеҳир”га ўтиши, клубнинг трансферлари орасида энг катта натижалардан бири бўлди", деб ҳисоблади Мелеке.

Шомуродовнинг ўйини ҳақида тўхталган Мелеке, ўйин тугагач футболчини ҳам эътироф этди: "Биз яхши ўйнай олмадик, ўйинимиз паст эди, аммо бахтимизга Элдор каби футболчимиз бор. У катта футболчи. Ростини айтсам, бугун бизни елкасида кўтарди."

Мелеке шунингдек, кўп мураббийлар бундай очиқ-ойдин мақтов беришга ўрганмаганини қўшимча қилди. Унинг айтишича, Шомуродов ҳақиқатан ҳам катта футболчи ва унинг трансфери мавсумнинг энг ёрқин воқеаларидан бири бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовнинг "Башакшеҳир"га ўтиши: энг ёрқин трансферлардан бири...