
Испаниялик мутахассис Карлос Алос Беларусь терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимидан кетди. Бу ҳақда маҳаллий футбол федерацияси расмий сайти хабар берди.
Томонлар ўзаро келишув асосида шартномани муддатидан аввал бекор қилишга қарор қилдилар. 50 ёшли мураббий икки йил давомида Беларусь терма жамоасини бошқарди.
Ушбу давр мобайнида жамоа 26 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та ғалаба, 10 та дуранг ва 10 та мағлубият қайд этди. Жамоа ФИФА рейтингида 99-ўринда бўлиб, Жаҳон чемпионати саралашида Шотландия, Дания ва Греция билан бир гуруҳда 2 очко тўплашга эришди.
Карлос Алос аввалроқ “Барселона” ёшлар жамоаси, Қозоғистоннинг “Кайрат” клуби ҳамда Руанда терма жамоасида фаолият олиб борган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.