
Манчестер Юнайтед яна бурчак тўпдан гол ўтказиб, очко йўқотди. Пайшанба куни "қизил иблислар" Премьер-лиганинг 14-турида Вест Ҳемга қарши ўйинда (1:1) ғалабани ушлаб қола олмади.
Меҳмонлар учун қутқарувчи голни 83-дақиқада Сунгуту Магасса киритди. Opta маълумотларига кўра, Манчестер Юнайтед ўтган мавсум бошидан бери Премьер-лигада бурчак тўплардан 15-марта гол ўтказди.
Бу кўрсаткич бўйича улар фақат Вест Ҳемдан кейин иккинчи ўринда, чунки Вест Ҳем шу давр мобайнида 17 марта бурчак тўплардан гол ўтказган. Рубен Аморим жамоаси ҳозирги турнир жадвалида 22 очко билан саккизинчи ўринда бормоқда.
Вест Ҳем эса 12 очко билан 18-ўринда жойлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.