date

ПСЖ Гави трансферига қизиқмоқда

ПСЖ Гави трансферига қизиқмоқда
Париж Сен-Жермен "Барселона" ярим ҳимоячиси Гави трансферига қизиқмоқда. Клуб етакчиларидан бири бўлган Витинья Мадриднинг "Реал" жамоаси эътиборини тортган ва агар "қироллик клуби" португалиялик футболчини қўлга киритса, парижликлар испан ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшишга ҳаракат қилади.

El Nacional хабарига кўра, Франциянинг футбол гранди ҳозирда жароҳат олган 21 ёшли футболчи учун қарийб 100 миллион евро тўлашга тайёр, аммо ушбу сумма катта қисмини бонуслар ташкил қилиши кутилмоқда. Гавининг "Барселона" билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади.

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 40 миллион евродан иборат.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Гави трансферига қизиқмоқда