21:18 / 30.01.2017
6 940

Ўзбекистон МТЖнинг Сурия ва Қатарга қарши ўйинлари бошланиш вақти маълум

Ўзбекистон МТЖнинг Сурия ва Қатарга қарши ўйинлари бошланиш вақти маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2018 йилги Жаҳон Чемпионати Осиё минтақасидаги сўнгги саралаш босқичи доирасида Сурия ҳамда Қатар терма жамоаларига қарши баҳсларининг бошланиш вақти ҳамда стадионлар номи маълум бўлди.

Бизга маълум қилишларича, жорий йил 23 март куни бош жамоамизнинг Сурия терма жамоаси билан ўйини Малайзиянинг Парой шаҳридаги Туанку Абдул Раҳмон стадионида маҳаллий вақт билан соат 20:00да бошланди.

23 март, 2017
20:00. Сурия – Ўзбекистон

Туанку Абдул Раҳмон стадиони, Парой, Малайзия

Шунингдек, ушбу баҳсдан беш кун ўтиб ҳамюртларимиз Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс 28 март куни пойтахтимиздаги Бунёдкор стадионида соат 18:00да бошланади.

28 март, 2017
18:00. Ўзбекистон – Қатар

Бунёдкор стадиони, Тошкент, Ўзбекистон.

Манба: www.sports.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон МТЖнинг Сурия ва Қатарга қарши ўйинлари бошланиш вақти маълум