date

Бавария Горетцкага янги шартнома таклиф қилмайди


Бавариянинг марказий ярим ҳимоячиси Леон Горетцка кейинги ёзда катта эҳтимол билан клубни тарк этади. Бу ҳақда BILD нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳозирча томонлар шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормаётган. Горетцканинг Баварияда кейинги мавсумда қолиши жуда даргумон.

Клуб ярим ҳимоячига ўринбосар излашни бошлаб юборган бўлиб, асосан ёш истеъдодларни кузатмоқда. Горетцка 2018 йилдан бери Бавария сафида тўп сурмоқда.

Бу мавсумда у барча мусобақаларда 19 та ўйин ўтказган, бироқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб тургани йўқ. 30 ёшли Горетцканинг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзида якунланади.

Transfermarkt портали Германия вакилининг трансфер қийматини 22 миллион евро деб баҳолаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бавария Горетцкага янги шартнома таклиф қилмайди