date

Пике ЖЧ-2026 фаворити ҳақида гапирди


Испания терма жамоаси ва "Барселона"нинг собиқ футболчиси Херард Пике 2026-йилги Жаҳон чемпионати ҳақида фикр билдирди. Собиқ ҳимоячи Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган мусобақанинг фаворитини эълон қилди.

"Ҳозирги пайтда француслар энг иқтидорли терма жамоага эга, деб ҳисоблайман. Агар қоғозда қарасак, уларда энг кучли футболчилар тўпланган.

Лекин футбол фақат юлдуз футболчилар билан эмас, балки жамоавий ўйин билан ютиб олинади. Бирлашган ва яхлит жамоа ҳатто мусобақанинг асосий фаворитини ҳам мағлуб эта олади", – деди испаниялик футболчи RMC Sport нашрига берган интервьюсида.

Жаҳон чемпионати келаси йил ёзда ўтказилади. Амалдаги чемпион – Аргентина терма жамоаси.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пике ЖЧ-2026 фаворити ҳақида гапирди