date

Ливерпул Шлоттербекни сотиб олмайди


Ливерпул Германия терма жамоаси ва Дортмунднинг Боруссия клуби ҳимоячиси Нико Шлоттербекни таркибга қўшмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, мерсисайд клуби 26 ёшли футболчини январ ойидаги трансфер ойнасида сотиб олиш режасидан воз кечган. Шлоттербекнинг Боруссия билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача давом этади.

Немис футболчисининг трансфер бозори қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий мавсумда Шлоттербек Дортмунд жамоаси сафида 14 ўйинда майдонга тушиб, иккита голли узатмага муаллифлик қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ливерпул Шлоттербекни сотиб олмайди