
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте "Барселона" вингери Ламин Ямалнинг салоҳияти ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Унинг имкониятларига чеклов йўқ.
У қайси даражага етиши мумкинлигини билмаймиз. Бу кўп жиҳатдан унинг ўзига боғлиқ.
У Месси, Марадона ёки Криштиану каби тарихий футболчига айланиши мумкин. У буюкликка эришиши эҳтимоли бор, аммо ҳали олдинда узоқ йўл турибди", — дейди мураббий Barca Universalга берган интервьюсида.
Жорий мавсумда 18 ёшли Ямал "Барселона" сафида 15 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Ямалнинг трансфер қиймати 200 миллион еврoни ташкил этади.
У ҳозирда дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.