date

Барселона Эрик Гарсия билан шартномани 2031-йилгача узайтирди


Барселонанинг ҳимоячиси Эрик Гарсия каталониялик клуб билан узоқ муддатли янги шартнома имзолади. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" матбуот хизмати хабар берди.

24 ёшли футболчининг амалдаги Испания Ла Лигаси чемпиони билан янги шартномаси 2031-йилнинг ўртасигача мўлжалланган. Гарсия Барселона сафида 2021-йилнинг июлидан буён тўп сурмоқда.

Унинг трансфер қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий Испания чемпионати мавсумида ҳимоячи 15 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга эришди.

15 турдан сўнг Ханс-Дитер Флик қўл остидаги Барселона 37 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона Эрик Гарсия билан шартномани 2031-йилгача узайтирди