
Марсель бош мураббийи Роберто Де Дзерби Лилга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида жамоасидаги муаммолар ҳақида гапирди. Франция чемпионатининг 15-тури доирасида бўлиб ўтадиган мазкур учрашув Тошкент вақти билан 5-декабрь куни соат 01:00 да бошланади.
Де Дзерби жамоанинг таркибдаги йўқотишларига тўхталиб ўтди. "Мурильо кеча ва ундан аввалги куни машғулотларда қатнашди.
У яхши ҳолатда ва ўйинга тайёр. Ҳёйбьерг эса бугун эрталаб иситма ва грипп аломатлари билан уйғонди.
У биз билан бирга бўладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум, аммо унинг йўқолиши жиддий зарба бўлади. Гуири ва Траоре ҳали ҳам сафга қайтмаган, шунингдек, Медина ҳам йўқ.
Қолган футболчилар ўйинга тайёр", – дея Де Дзербининг сўзларини келтиради Foot Mercato. Ҳозирда Марсель 29 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
Лил эса 26 очко билан тўртинчи поғонада жойлашган. Турнир жадвалида Марселдан юқорида Ланс (31 очко) ва ПСЖ (30 очко) жой олган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.