
Барселона бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг фикрича, ярим ҳимоячи Ламин Ямални футбол майдонида ҳимоя қилиш лозим. Бу ҳақда немис мутахассиси матбуот анжуманида, Ямалнинг тўпсиз ўйини ҳақида фикр билдириш сўралганда, айтиб ўтди.
"Ямал тўпсиз ҳам яхши ҳаракат қилади, у юқори интенсивликда прессинг уюштириб беради. Бу борада у сезиларли даражада ўсишга эришди.
Унинг машғулотлардаги ишлари менга жуда ёқди. У аъло спорт формасида.
Бундай футболчиларни ҳимоя қилишимиз керак – улар майдонда ўзига хос ҳаракатларни амалга ошира олади, ҳалол ўйнайди, симуляция қилмайди ва бир, икки ёки уч футболчини алдашга интилади", – деди Флик журналистларга. Шанба, 6-декабр куни Барселона сафарда Бетисга қарши ўйин ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.