
Манчестер Сити бош мураббийи Хосеп Гвардиола 2026-йилги Жаҳон чемпионати фаворитлари ҳақида ўз фикрини билдирди. "Фаворитлар ўша-ўша.
Уларини барчамиз биламиз. Агар 4-5 та фаворитни санаб ўтишни сўрашса, деярли ҳамма бир хил жамоаларни айтади.
Мен эса уларнинг орасида Англия терма жамоаси бўлишини истайман. Бу ортиқча хушомаддек туюлмасин, лекин мен бу ерда кўп йилдан бери яшайман ва мамлакатнинг бир қисмига айланганман.
Мен Тухел ва жамоа охирги қадамни қўйиб, бунга эришишини жуда истайман," - деди Гвардиола матбуот анжуманида. Хосеп Гвардиола 2016-йил ёзидан бери "Манчестер Сити" клубини бошқариб келмоқда.
Шу билан бирга, 6-декабр шанба куни "Манчестер Сити" Премер-лигада "Сандерленд" билан баҳс олиб боради.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.